ЎЗБЕКИСТОН МАСС-МЕДИАСИ – КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ САМАРАЛИ ВОСИТАСИ

Я.М.Маматова, К.Хидиров. Ўзбекистон масс-медиаси – коррупцияга қарши курашишнинг самарали воситаси. Ўқув қўлланмаси

Масъул муҳаррирГ.Н.Бабаджанова, ф.ф.н.,  Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори.

Тақризчилар:  

З.Т.Тохиров, ф.ф.н., Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультети доценти.

С.У.Умиров, ф.ф.н., Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультети доценти, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси.

Ушбу ўқув қўлланма коррупцияга қарши самарали курашишда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг (ОAВ) имкониятларини ошириш масалаларига бағишланган. Бугунги кунда республика оммавий ахборот воситалари жамоатчиликни сўз эркинлиги, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида кенг хабардор қилиш, фуқароларга коррупцион жиноятларнинг олдини олишга оид тезкор, сифатли ва холисона маълумот бериш, журналистик текширувлар кўмагида қонунийлик ва ҳуқуқий тартибнинг қарор топиши, аҳолининг ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданиятининг оширилиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг  кафолати сифатида намоён бўлмоқда.

Буларнинг барчаси, ўз навбатида, аҳолининг суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан барқарор мулоқоти ва қонун устуворлигига, шунингдек БМТнинг Ўзбекистонда барчага одил судловни амалга оширишга ёрдам бера оладиган, самарали, ҳисобдор ва турли даражада фаол иштирок этувчи ташкилотларни тузиш лозимлигини назарда тутувчи 16-мақсадини рўёбга чиқаришни таъминлашга хизмат қилади.

Ўқув қўлланмада коррупция феноменига бўлган турли қараш ва фикрларни ривожлантириш, коррупцияга қарши кураш сиёсати ва ҳуқуқий асосларининг мазмун-моҳияти ва жараёнларини дунёнинг етакчи мамлакатлари ва Ўзбекистон ОАВда ёритиш, мазкур мавзу бўйича журналистик мақолаларни тайёрлашнинг услубий ва ахлоқий жиҳатлари, шунингдек мультимедиа журналистикасининг имкониятлари каби мазуларга оид бўлимлар ўрин олган.

Қўлланма суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ахборот хизматлари ходимлари, амалиётчи журналистлар, муҳаррирлар, юридик олий ўқув юртлари ва журналистика факультетларининг бакалавриат ва магистратура талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари,  оммавий коммуникация, медиа- ва паблик рилейшнз соҳасидаги тадқиқотчилар, юридик ва журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими тингловчилари учун мўлжалланган.

Ўқув қўлланма Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Методик Кенгашининг йиғилишида муҳокама қилинди ва нашр этиш учун тавсия этилган (№ …. баённома 201_ йил).

ISBN© 2020.

© , 2020

© Я. М. Маматова, К.Хидиров, 2020.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *